Telegram
Telegram Mini App яратиш
Telegram ичида очиладиган тўлиқ илова: каталог, сават, тўлов ва шахсий кабинет — ҳеч нарса ўрнатмасдан.
Қисқа жавоб
Telegram Mini App яратиш нархи — 2,5 млн сўмдан, муддати — 2–4 ҳафта. Нарх ва муддат шартномада қатъий белгиланади, топширилгандан кейин 12 ой бепул кафолат.
Нархлар янгиланди: · Ўқиш: 4 дақиқа
Кимларга мос
- Онлайн дўконлар ва етказиб бериш
- Хизматларга ёзилиш: салон, клиника, ўқув маркази
- Мобил илова ўрнига арзонроқ ечим излаётганлар
Нималар киради
Илова интерфейси
Расмлар, фильтрлар ва экранлар — оддий ботдан анча қулай.
Ўрнатиш шарт эмас
Мижоз ҳаволани босади — дарҳол очилади.
Telegram орқали кириш
Рўйхатдан ўтиш автоматик, парол керак эмас.
Тўловлар
Click, Payme, Telegram Stars ва карталар.
Админ панел
Маҳсулот, буюртма ва мижозлар бошқаруви.
Билдиришномалар
Бот орқали буюртма ҳолати ва акциялар.
Нарх нимага боғлиқ
Бошланғич нарх — 2,5 млн сўмдан. Якуний нарх қуйидагиларга боғлиқ ва келишувда қатъий ёзилади:
- 1Экранлар сони
- 2Тўлов ва етказиб бериш
- 3Мавжуд тизимлар билан боғлаш
Telegram бот ёки Mini App?
| Telegram bot | Mini App | |
|---|---|---|
| Интерфейс | Чат ва тугмалар | Тўлиқ илова экранлари |
| Расмли каталог | Чекланган | Тўлиқ, фильтрлар билан |
| Онлайн тўлов | Бор | Бор |
| Ўрнатиш | Керак эмас | Керак эмас |
| Ишга тушириш | 1–3 ҳафта | 2–4 ҳафта |
| Нарх | 1 млн сўмдан | 2,5 млн сўмдан |
| Кимга мос | Оддий буюртма, ёзилиш, савол-жавоб | Каталогли савдо ва мураккаб жараёнлар |
Кафолат ва харажатлар — очиқ
- Код ва ҳуқуқлар
- Манба коди, маълумотлар базаси, сервер ва барча ҳисоблар тўлиқ сизнинг номингизга.
- Хостинг ва сервер
- Ўзингиз тўлайсиз, биз улаб берамиз. Тахминан: сайт — 50–150 минг сўм/ой, бот сервери — 60–200 минг сўм/ой, .uz домен — йилига ~100 минг сўм.
- 12 ой гарантия
- Бизнинг кодимиздаги ҳар қандай хато бепул тузатилади.
- Носозлик бўлса ким тузатади
- Биз. 24 соат ичида жавоб, муҳим носозлик — бир неча соатда.
- Гарантиядан кейин
- Ойлик қўллаб-қувватлаш — 500 минг сўмдан, ёки керак бўлганда соатбай.
Иш босқичлари
- 01
Таҳлил
1–2 кунМақсад, техник топшириқ, қатъий нарх ва муддат.
- 02
Дизайн
3–7 кунПрототип — тасдиқламагунингизча код ёзилмайди.
- 03
Ишлаб чиқиш
ТЗ бўйичаҲар ҳафта демо ва ҳисобот.
- 04
Ишга тушириш
1–2 кунТест, жойлаш, ўргатиш ва 12 ой гарантия.
Саволлар
Кўп бизнеслар учун — ҳа. Офлайн режим ёки чуқур телефон функциялари керак бўлса, мобил илова яхшироқ.
Ҳа, Telegram бор ҳар қандай қурилмада, компьютерда ҳам.
Ҳа, бэкенд қайта ишлатилади — иш беҳуда кетмайди.
Ариза қолдиринг
15 дақиқада қўнғироқ қиламиз ва бепул баҳолаб берамиз.



