Тезлик текшируви
Сайтингиз телефонда ва компьютерда қанчалик тез очилишини билиб олинг. Натижа Google маълумотлари асосида, тушунтириш — ўзбек тилида.
Кўрсаткичлар нимани билдиради
- LCP
- Асосий контент юкланиши. 2,5 сониягача — яхши.
- INP
- Босишга жавоб тезлиги. 200 мс гача — яхши. Фақат етарли ташриф бўлган сайтлар учун чиқади.
- CLS
- Саҳифа сакраши. 0,1 гача — яхши.
Нега бу муҳим
Google тезликни қидирув натижаларидаги ўрин учун ҳисобга олади. Секин сайт реклама пулини ҳам ейди: одам саҳифа очилгунча кутмай, орқага қайтади. Ўзбекистонда мобил интернет ҳамма жойда тез эмас, шунинг учун мобил натижага алоҳида эътибор беринг.
Кўп бериладиган саволлар
Одатда 20–60 сония. Google PageSpeed Insights саҳифани мобил ва десктоп режимда алоҳида очиб, иккала натижани кўрсатади.
Сервер юкламаси, тармоқ тезлиги ва реклама скриптлари ҳар гал бошқача бўлади. 5–10 баллик фарқ нормал — бир неча марта текшириб, ўртача натижага қаранг.
90–100 — яхши, 50–89 — яхшилаш керак, 0–49 — секин. Мобил балл одатда десктопдан пастроқ чиқади, чунки секинроқ телефон ва интернет тақлид қилинади.
Кўпинча расмларни WebP форматга ўтказиш ва сиқиш, керакмас скрипт ва плагинларни олиб ташлаш, кешлаш ва яхши хостинг ёрдам беради. Аниқ рўйхат керак бўлса, аудит буюртма қилинг.
Ҳа, исталган очиқ сайт манзилини киритишингиз мумкин — масалан, рақобатчингиз сайтини ўзингизникига солиштириш учун.